– Ва алайкум ассалом! Сизда эҳтимол буйрак етишмовчилиги бордир. Яхшилаб текширтириб муолажаларни қилиб олсангиз бу каби ваҳималардан анча қутулиб оласиз. Цинк минерали етишмовчилигини олидини олишингиз керак. Бу минералга бой бўлган табиий озиқ-овақтларни тез-тез истеъмол қилишингиз яхши самара беради. Кайфиятингизни кўтарадиган ишлар билан шуғилланишни одат қилинг. Ваҳимага солувчи маълумотларни эшитманг. Телевизорда юракни сиқадиган фильм ва кўрсатувларни томоша қилманг ва интернет тармоқларидан ҳар хил маълумотларга назар солманг. Уйқуингиз сифатли бўлиши керак. Кун давомида ичадиган сувингизнинг кўп қисмини кундузи соат бирдан бешгача ичиб олишга ҳаракат қилинг. Кўпроқ табассум қилиб юринг. Шунда ваҳималарингиз анча камаяди. Валлоҳу аълам!