Қандай кечирай

16:17 / 14.04.2020 | Malika | 684
Ассалому алайкум! Қайнонамни қандай кечирай? Айтган гаплари, ортимдан қилган ишларини кечирганман, дейман, лекин миямда айланаверад... Ортимдан айб қидириб ҳўжайинимга ёмонлаб, орамизни бузганлари, онам ёшлигимда вафот этиб отам уйланганлар, мени аммамга берганлар. Аммамнинг уйларида катта бўлдим, шуни юзимга солиб, "Онанг тарбия қилмаган, нарса қилмаган, (тўйнинг ҳамма харажатини ҳўжайиним кўтарганлар ) сендан жирканаман келиним дейишга", дейдилар, сабаби диний илмим йўқ эмиш, Аллоҳ қодир қилганча илм олганман Алҳамдулиллаҳ. Бу гапларга қайинопаларим қўшилишади. Улар билан ҳеч нарса бўлмагандек муомала қилишдан чарчадим, ёшлигимда улар тасаввур қилмайдиган даражада қийналганман, энди Аллоҳ бахт, кенг ризқ, фарзанд берганини нега улар кўришолмайди? Уларни қандай кечирай? Ҳўжайиним ҳам шунақа гаплар учун опаси, синглисидан узоқлашган, кам гаплашиб, кам кўришишади.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг умрларини ўқиб, ўрганиб чиқинг. У зотга ҳам онсон бўлмаган. Ишонган инсонларининг ҳар бири ҳам у зотни гапларини эшитиб дарров иймон келтиравермаган. Шундай зотга қанча изтироб, қийинчиликларни етказганлар ўша давр одамлари. Мусулмон инсоннинг ҳаёти бир маромда, фақат осуда, фақат хотиржамлик ва роҳатдан иборат бўлавермайди. Ундай бўлса инсоният аллақачон ғафлатда бўлиб ривожланмай, илм олмай қолиб кетарди. Инсон сиз каби изтироблар, қайғу аламлари орқали Яратганга янада саждани кўпроқ қиладиган, илтижо ва дуоларида бардавом бўладиган бўлади. Ҳамда бу дунё синов дунёсику. Ҳеч ким роҳат учун туғилмади. Қилган амалларига, сабрларига яраша инсоният жаннат ва дўзахга ажратилиши барчага маълум. Шу сабаб ўксинманг. Илмларингизда давомли бўлаверинг. Бир оз вақт ўтиб қайнонангиздан ҳам куч кетгач, сиз эса яхшиликлар қилаверсангиз албатта сизга нисбатан фикрларини ўзгартиради. Яхшиликларингизда бардавом бўлаверсангиз, ичингизда адоват бўлмаса, кечирим сўрашларига ҳам аминман ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам!