Психологик метод

12:29 / 14.04.2020 | Dinora | 584

Ассалому алайкум! Яқинда телеграмда бир психологик методни эшитдим. Унда "Фотиҳа сурасини 70 марта ўқиш керак, ҳар гал ўқигандан сўнг аждодларим қилган гуноҳлари учун ва ўзимни билиб билмай қилган гуноҳларим учун ва авлодларим қилажак гуноҳлари учун кечирим сўрайман" дейиш керак. Ҳудди шу тарзда 7 ёки 14 кун ўқиса ишлари юришмайдиган одамнинг ишлари юришиб, унга яхшиликлар келаверади", дейилган экан. Ушбу метод шариатимизга қанчалик мос?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги замонимизда ислом динидаги амаллар, зикрлар, ибодатларни қандай бажариш кўпгина китобларда кенг ёритилиб берилган. Мўмин мусулмонлар бажариши керак бўлган фарз, суннат ва нафл амаллар сизни қаттиқ қизиқтирган экан бу сизнинг иймонингиз қай даражада эканини намоён этади. Шундай экан шариатимизга мурожаат этганингиз маъқул. Мисол учун Шайх хазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “НАҚШБАНДИЯ. Вазифалар. Зикрлар” китобларида бу амаллар батафсил ифода этилган. Валлоҳу аълам!