Ассалому алейкум! 2 та фарзандим бор, қизим 5 ярим ёшда, ўғлим 3 ёшда. Дадаси магазиндан бирон нарса олиб келсалар, «ейман, ейман» деб ёпишиб кетишади. Аслида у нарсалар уйга тезҳтез келиб туради. Айникса ўғлим кунда шоколад ейди. Мехмон келиб қолса дастурхонга ташланишади... Шу одатларини йўқотиб, нафсини тўқ қилиш учун нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ота-она учун нафси, кўзи тўқ фарзанд тарбия қила олиш улкан бахт ҳисобланади. Бундай ҳолатларда боларингиз билан кўпроқ гаплашиш керак бўлади. Биз одатда бола тушунмайди деб "Бўлди ема!, Уят бўлади! Ёмон бўлади!", деймизу, аммо сабабини тушунтирмаймиз. Масалан кўп шоколод ейишнинг салбий оқибатлари ҳақида эринмай батафсил тушунтиришингиз, болага мос қилиб айтиб беришингиз мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари фарзандга ота-онанинг энг катта совғаси бу уларнинг дуоларидир .
Шунингдек, кетма-кет туғилган болаларда ўйин қилиб, ким ўзарга ўйнаши ёки бир биридан қизғониб ҳам шундай ҳолат юзага келиши мумкин. Шу томонларига ҳам эътибор бериб кўришингиз ва бир-бирларига меҳрибон қилиб тарбия қилишингиз ҳам муҳим.