Ассалому алайкум! Айни намозимни бошлашим билан кўп ҳолларда эснагим келади. Бошқа пайт ундай бўлмайди. Намозга ният қилишим билан оғзим очилиб, эснагим келаверади. Оғзини очиб эснаш мумкин бўлмаганлиги боис лабларимни маҳкам бир бирига босаман. Шундай пайтда нима қилиш керак? Қўли билан оғзини ёпиш мумкинми? Ичида ўқиётган сураларини тўхтатиб “Астағфируллоҳ” деб айтиш керакми ёки ҳеч нима демай намозда давом этиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Эснамасликка ҳаракат қилинг. Эснаш келса, қўлингиз билан ёпинг. Валлоҳу аълам!