Эътибор

02:37 / 06.04.2020 | Omina | 632
Ассалому алайкум! Онам ишлайдилар. Ҳозир карантин бўлгани учун уйдалар. Кўп вақтларини телефонга сарфлайдилар, отамга ҳам кам вақт ажратадилар, мен билан ҳам гаплашинг десам, койиб берадилар. Қаттиқ сиқиламан. Жуда кўнгилчангман. Шуларни деб кўп йиғлайман. Айтинг нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Инсон бировнинг эътиборига зор бўлса демак аслида ўзининг эътибори ўзига камлик қилади дегани. Вақтингизни кўпроқ китоб ўқишга бағишланг. Илмингизни оширинг. Илмга чанқоқ инсон ҳеч кимнинг эътиборига муҳтож бўлмайди. Негаки бундай инсон онгли, ақлли, бошқаларга нисбатан қандай муомала қилишни жуда яхши тушунадиган, фаросатли бўлади. Сиз ҳали жуда ёшсиз. Илмингиз кўп бўлган тақдирда ҳам ҳали ҳаётий тажрибангиз жуда кам. Фарзанд ота-онага ақл ўргатиши минг ҳақ бўлган тақдирда ҳам номаъқул ишдир. Сиз ўз ишларингиз билан ибрат кўрсатиб, онангизга меҳр берсангиз, эътиборингизни кўпроқ қаратсангиз ва хизматларини гўзал тарзда бажарсангиз онангиз ўзгара боради. Онангизнинг телефонга кучли берилиши ҳам ўзини бу дунёда ёлғиз сезишидандир балки. Шунинг учун сиз онангизни ёлғизлатманг, меҳрибонроқ бўлинг.  Валлоҳу аълам!