Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг бир ошналарининг бир дона қизлари бор. Аёллари бошқа фарзанд кўролмас экан. Улар яхши, насли тоза, ишончли бирортаси туғиб берса шуни асраб катта қилмоқчилар. Шуларга фарзанд дунёга келтириб берсам Аллоҳнинг олдида, фарзандимнинг олдида гуноҳкор бўлмайманми? Улардан болам эвазига ҳеч нарса талаб қилмайман, фақат битта оилага хурсандчилик олиб келмоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳар фарзанд ўз ота-онаси билан бўлгани яхши. Улар эса бирор етим ёки ҳожандманнинг боласини боқишса, нафақат ўзларини хурсанд қилишган, балки катта савобга эга бўлишган бўларди. Валлоҳу аълам!