Кӯп либослар

09:53 / 11.04.2020 | Хадижа | 669
Ассалому алайкум! Ҳозирда муслима аёллар ҳар хил кийим кийса ортиқча кийим учун охиратда жавоби борми? Чунки кўп муслима аёлларни ҳар хил кийимда кўраяпмиз. Ҳадислардан билишимча, мўминларнинг оналари ва саҳобия аёлларнинг 1 та либослари бўлган. Шу ҳадисларни эшитганимдан кейин ортиқча кийим олишга қўрқиб қолдим. Кўчага чиқишга 1 та, уйга эса 2 та кийимим бор. Қишги ва ёзги алоҳида худди шундай (уйда ўтираман).
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кўп либос кийишдан қайтариқ очиқ ворид бўлмаган. Аммо мўмин-мусулмонлар ҳар ишда тежамкор бўлишлари лозим. Жумладан, либос маъносида ҳам. Аллоҳ таоло бандасига нимаики неъмат берган бўлса, албатта қиёматда ҳисобини сўрайди. Кишининг қанча либосга эга бўлиши ўзининг тақвосига боғлиқ.  Валлоҳу аълам!