Психология

16:31 / 14.04.2020 | Miss | 683
Ассалому алайкум! Ёшим 16 да. Баъзида ўз-ўзимдан ранжийман, чунки кўп ҳолларда инжиқ, жиззаки, аразчи ва оддий гапларни ҳам кўтара олмайман. Яна ўз яқинларим билан чиқиша олмайман. Ишонсангиз бу феълларим мендан йўқ бўлишини жуда хоҳлайман. Жуда ҳам сиздек психолог ёрдамига муҳтожман. Менга ёрдам берсангиз, мен бу ёшимда нималар билан шуғулланишим керак? Опажон, қиз бола тарбияси қандай бўлиши керак? Ишонсангиз, психологияга жуда ҳам қизиқаман. Кўп динимиздаги психологларни китобларни ўқишни ёқтираман. Мисол учун ҳозирда Тоҳир Маликнинг "Умидимиз юлдузларга" деб номланган китобини ўқияпман. Яна қандай китобларни ўқишни тавсия қиласиз? Ўз устимда ишлаш учун нима қилсам бўлади? Мажбутиятларим нималардан иборат? Опажон узр сўрайман, жуда ҳам кўп савол бердим. Лекин афсуски қиз болалик аввало муслималик вазифаларни тўла билмайман.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Жуда керакли мавзуларда берилган саволларингиз. Китоблардан Шайх хазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Бахтиёр оила”, “Руҳий тарбия”, “Амаллар ниятга боғлиқдир” китобларини ўқиб чиқишни тавсия қиламан. “Бахтиёр оила” китобларида эркак ва аёлнинг оиладаги ўрни, ўзини қандай тутиши, инсон нималарга эътибор қилиши кераклиги ва кўпгина бошқа саволларга жавоб топишингиз мумкин бўлган мавзулар ғоятда мазмунли ва қизиқарли қилиб ёзилган. Ва қолган китобларда ҳам сиз юқорида айтган саволларга тўлиқ жавоб топасиз.  Валлоҳу аълам!