Қизғончиқлик

20:54 / 14.04.2020 | Shahnoza | 558
Ассалому алайкум! 2 нафар фарзандим бор, каттам қиз, 6 ёшда. Кичигим ўғил, 2 ёшда. Бир бирини жуда яхши кўришади. Икковини тенг кўраман. Аммо кичкинам опасида нима кўрса ўшани бер деб талашади. Бериб бошқа нарсани олса, уни ташлаб ўшани бер дейди. Олган нарсасини бир пасда ўйнамасдан ташлаб кетади. Лекин бермагунича бақириб йиғлайверади. Қизим асабийлашиб қоляпти. Ҳеч нима ўйнай олмайди! Қандай қилсам ўғлим бу одатини ташлайди?
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолатларда иккала фарзандингизга бир хил қарашга ҳаракат қилинг. “Сен каттасан, укангга бер” деб айтишингиз бора-бора кичик фарзандингизнинг худбин бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзида ўғлингиз опаси билан талашиб қолганида уни чалғитиб бошқа нарсага қизиқтириб кўринг. “Бу сенинг опанг, уни ҳурмат қилишинг керак у сени жуда яхши кўради сен ҳам уни яхши кўрасан а?” каби гаплар билан икковини ўртасига тушиб уларни тинчлантиришингиз мумкин. Ўзлари келишиб олади деб ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйманг. Шунда қизингиз ота-онаси унга бефарқ эмасликларини тушуна бошлаб хотиржам бўлади.  Валлоҳу аълам!