Ассалому алайкум! Дадамнинг ёшлари 58 да. Жуда зиёли, илмли, дунё қарашлари кенг инсонлар. Шу билан бирга иродали. Соғлиқларига жуда эътибор бериб (касал эмаслар) кўпинча диэтада юрадилар. Мана яқинда 15 сутка умуман ҳеч нима емасдан фақат сув ичиб юрдилар. Лекин, диндан яхши хабардор бўлсалар ҳам намоз ўқимайдилар. Моддий тамонлама шароитлари жуда яхши бўлса ҳам, анчадан бери Умра ва Хаж сафарларига бораман дейдилар, лекин боришга ҳеч ҳаракат қилмайдилар. Асосан, гаплашсак соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, эрта қаримаслик ҳақида гапирадилар. Намоз ўқишлари ҳақида кўп гапирдик, "ҳа, ўқийман", - дейдилар, лекин ҳеч бошламайдилар. Маслаҳат беринг, қандай қилиб фақат бу дунёда ўйладиган эмас, оҳиратларини ҳам ўйлайдиган инсонга айлантирсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Дадангизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобатлари ҳақидаги китобларни топиб ўқиб беришингиз мумкин. Ҳозир интернет тармоқлари орқали суннат бўлган одатларни нима учун бажаришимиз биз бандаларга фойдали эканлиги ҳақида илмий асосланган қисқа видеофильмлар ҳам мавжуд. Ана ўшаларга эътиборини қаратишингиз, Қуръони Каримдаги соғлик ҳақидаги ояти карималарни ҳам тафсирларини тушунтириб беришингиз мумкин. Мисол учун намознинг бандаларга фарзлигини жуда яхши биламиз, аммо соғлигимиз учун ҳам кони шифо эканлиги ҳақида кам ўйлаймиз. Мана шу томонларига эътиборларини қаратиш керак. Албатта қалбларига иймон жойланишини доимо дуо қилиб туринг. Чунки ҳидоят Аллоҳдандир. Валлоҳу аълам!