Фарзанд

21:04 / 14.04.2020 | Maftuna Ramazanova | 604
Ассалому алайкум! Доим савол жавоб туркумини ўқиб бораман, бунинг учун сизга катта рахмат. Саволим: мени иккита уғлим бор 5 ёш ва 3 ёш, чет элда яшаймиз, боғчага бермаганмиз, лекин уйда ҳар хил машғулотлар ўтказиб, шуғулланаман, гап шундаки, катта ўғлим жуда кўнгилчан, ундан кўп нарса талаб қилиб, боламни босим остида ушлаётгандекман, кеч ухлашади, шунда кеч ухлама, ақлли болалар вақтли ухлайди, зеҳнинг пасаймасин, ширинлик кўп ема, спортсменлар мева сабзавотларни кўпроқ ейиши керак, телевизор, телефон кўп кўрма, кўзинг яхши кўролмайдиган бўлади деб гапирсам, болам эрталаб туриши билан «энди-чи, кеч турмадимми?», деб хавотир оладиган бўлган. Телефон бермасам, яшириб бувисиникини олиб ўйнайдиган одат чиқарган, кел энди дарс қиламиз десам, «зерикдим» ёки «чарчадим», дейди. Хато қиляпман деб уйлаб қолдим, рахмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Болани қўрқитиш керак эмас. Мисол учун “телевизор кўрма бу хавфли” эмас, балки “телевизорни фалон вақт кўрамиз, чунки бизга фойдали кўрсатув берилади ва ўша вақт уйқуимизга зарар таъсир кўрсатмайдиган вақтдир” дейиш керак. Телефон ўйинларига қизиқиши ортяптими, демак бола зериккан. Уни нима биландир машғул қилиш керак. Дарс қилишларига ярим соатнинг ўзи етарли. Ундан кўпи ортиқча. Дарсдан кейин енгилгина жисмоний машқни биргаликда қилиб олиш мумкин. Албатта дарслардан кейин уйда пиширилган бирон пишириқ ёки фарзандларингиз яхши кўрадиган мевалар билан мукофотлаб туришни унутманг.  Валлоҳу аълам!