Ассалому алайкум! Бир савол мени анчадан бери қийнайди. Илтимос шу муаммони ҳал қилишда ёрдам берсангизлар. Турмуш ўртоғимни ҳолалари билан мана бир йилдан бери гаплашмаймиз яъни қариндошчилик узилган. Бунга сабаб эса фарзандим ажрашаётган пайтда ўртага тушиб бўлган бўлмаган гапларни деб ман билан тортишганлар, қайнонамни ҳам ўша пайтларда менга ва қизимга қарши уриштириб қўйганлар. Мен кичикман деб баъзи йиғинларда, тўйларда уларнинг олдиларига бориб саломлашмоқчи бўлсам, мани кўриб тескари қараб олганлар, бу ҳол 2-3 марта такрорлангач ҳозирда кўришиб қолсак ман ҳам саломлашмай кетадиган бўлиб қолганман. Бу ҳолатда манга қариндошчиликни узганлик гуноҳи бўлмайдими? Яъни гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўласиз. У узса ҳам сиз боғланг, мислсиз ажр оласиз. Узгани учун у гуноҳкор бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам!