Ассалому алайкум! Икки нафар ўғлим бор. Каттаси яқинда 3 га киради, кичигим икки ярим ойлик. Катта ўғлимни ҳечам тувакка (горшокка) ўргата олмаяпман. Кичкиналигидан ўтиргиссам чинқириб йиғларди, жуда қайсар, горшокка ўтиришни умуман хоҳламаяпти, мажбурлаб ҳам кўрдим бўлмади. Қовуғи бўшмас, кечаси тагини ҳўлламайди, сайрга чиқсак ҳам ўзини бемалол назорат қила олади. Ўзи унча яхши гапирмайди. Агар урушсам яширинча бориб иштонига ишини бажаради. Қандай қилиб ўғлимни тувакда ўтиришга кўндирсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингиз билан биргаликда дўкон айланинг ва ўзи танлаган ўйинчоқ сифатли тувакни олиб бериб кўринг.