Ассалому алайкум! Фарзандим 3 ёшга тўлди, лекин жуда кўп йиғлайди, бирон нарсани қила олмаса ҳам, бирон нарса нотўғри бўлиб қолса ҳам йиғлайверади. Дадаси ва мен билан катта бўлди, ёлғиз бўлгани учун кўп кўчага олиб чиқаман, лекин охирги вақтлар болалар билан ҳам ўйнамай қўйган, болаларни итариб, уришади ва ўзи йиғлайди. Мендан ажралмайди, олдига бориб турмасам ўйнамайди. Яқинда жиянчамиззи олиб келдик бирга ўйнасин деб, лекин ўйнамайди, хеч нарсага тегишига қўймайди, қўлидан тортиб олади. Ҳозирда 5 ойлик ҳомиладорман, кўп мазам бўлмаганлиги сабабли эркаликларига чидаёлмаяпман. Авваллари гапларимга кирар эди, хозир эса умуман қайсар, гапимни эшитмайди ҳам. Ёрдам беринг қандай йул тутай.
– Ва алайкум ассалом! Она ва бола балоғатга еткунига қадар қалбан боғлиқ бўлишади. Бола гўёки оқ қоғоз, унга нима чизсангиз шуни оласиз. Она кучли бўлишга уриниб, уялиб ҳиссиётларини ташқарига чиқармаса аммо ич-ичидан норозилик, алам тўлиб кетган бўлса, фарзанди бесабаб йиғлайди. Боланинг қайсарлиги сабаби эса кўп ҳолларда она отадан норози бўлавериши экан.
Турмуш ўртоғингиз билан муносабатингизни кўриб чиқинг.
Қалбингиз ҳотиржамлигига олиб келувчи китоблар ўқинг.
Кўпроқ дуо қилиб, зикрлар қилишингизни тавсия этамиз.