– Ва алайкум ассалом! Сиздаги бу ҳолат психология илмида “фобия”, деб аталади. Бундан тахминан 10 йил олдин психология ва психиатрия илмларига 300 тагача фобиялар аниқ бўлиб, ҳозирда уларнинг сони 1000 тадан ошган. Ҳар бир инсон бу фобияларнинг баъзиларидан қийналади. Фобия инсонда гоҳ кучайиб гоҳ билинмай туради. Албатта бу ҳолатлар инсоннинг ўзини қўлга ола билишига ва унинг иммунитетига боғлиқ. Ҳозирда фобиялар психолог билан кўришиб бир неча сеанслар ёрдамида бартараф этилиши ёки шаклланишидан тўхталиши мумкин. Ҳамда психотерапевтлар ёрдамида медикамент (дори-дармон)лар орқали ҳам даволанади. Валлоҳу аълам!