Қизимнинг тарбияси

16:31 / 16.04.2020 | ИСАКОВА ШАХЛОХОН | 883
Ассалому алайкум! Ўғлим 3 ёшу 4 ойлик, роса қайсар, айтганимни қилдираман, дейди. Хар доим уни айтгани бўлиши керак, қандай тарбия қилишни ҳам билмайман. Кўп Қуръон ўқиймиз дейман, ўргатаман, ўқимайди. Намозга ҳам бирга ўқимиз дейман, барибир... Аллоҳдан боламни мураттаб қори бўлишини сўраб дуо қиламан, лекин у дарс қилишни хоҳламайди.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга қўйиладиган шартларни,талабларни ошириб юборгансиз. Болани унинг болалигини тан оланингизда анча тарбия қилишингиз осонлашади. Сабаби болага нисбатан ўта талабчанлик уни ўша ишлардан совитиб юборади. Масалан дарс қилдириш жараёнида яҳши гаплар билан билмай қолса зарда қилмасдан қилдиришингиз мумкин. Ёки унга қўллаб қувватлаётганингизни ,сиз у тараф эканингизни, хато қилиш айб эмаслиги балки ҳаракат қилиб кўравериш кераклигини билдириб турувчи ҳис ҳаяжонли гаплар билан ўргатишингиз мумкин. Кўриниб турибдики сизларда кўпроқ талаб қилиш орқали тарбия қилмоқдасиз.

Илм ўргатишдан аввал болада ўша илмга муҳаббат уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади. Аввал Аллоҳ ва Унинг Расули ҳақида осон тилда маълумотлар беринг ва муҳаббат уйғотишга шароит яратиб беринг, сўнг Аллоҳнинг исмларидан ёдлатишни бошланг . Сўнг қисқа сураларни ўргатсаниз болангизни олиши осон бўлади.

Масаланинг яна бир томони фарзандингиз сизнинг кўзларингизда ,сўзларингизда, қилаётган ишларингизда муҳаббатни кўрсин. Инсон мияси шундай тузилган эканки, у кўрганини қабул қилиши тез ва осон экан. Ўзингиз китоб ўқий олмасангиз болангизга ўргатолмаслигингиз, ўзингиз илм олмасангиз болангизни мажбурлолмаслигингиз каби...