Фарзанд тарбияси

16:28 / 16.04.2020 | Muminova Shoira | 768
Ассалому алайкум! Мени битта қизим бор. Ҳозир 5 ёшда. Тўғриси роса эрка. Фақат мендан қўрқади. Мен талабчанман. Ўқитувчилигим туфайли бир нималар ўргатмоқчи бўламан. Назаримда ўзлаштироомаётганга ўхшаяпди. Масалан ҳайвонлар номини русчасини роса ўргатдим, лекин сўраганимда жавоб беролмайди. Шеър ёдлатмоқчи бўлсам икки мисрасини ёдлайди-да, учинчисини умуман айтмай қўяди. Дадамиз "қўй, қаттиқ тегма, атай қиляпти", дейди. Келажагидан хавотирдаман. Боғча опасиям "диққати тарқоқ машғулотга қулоқ солмайди, ўйинни яхши кўради", дейди. Бекор юрибсан, деб бир нималарни ўргатсам бувисига чиқиб онам мени қийнаяпти, дебди. Хар ҳил ривожлантирувчи уйинлар олганман шулар билан қизиқтириб ўргатмоқчи бўлсам хоҳламайди. Бир ҳафтада зўрға тўрт киши тўрт қатор шеьр ўргатамиз. Мактабда нима қилар экин деб хавотирдаман. Билим олишга қизиқтиришни хоҳлайман. Мен нотўғри ўйлаяпман ёки қиляпманми? Қизимнинг психологиясини билишни хоҳлайман. Нима маслаҳат берасиз?
Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга қўйиладиган шартларни,талабларни ошириб юборгансиз. Болани унинг болалигини тан оланингизда анча тарбия қилишингиз осонлашади. Сабаби болага нисбатан ўта талабчанлик уни ўша ишлардан совитиб юборади. Масалан дарс қилдириш жараёнида яҳши гаплар билан билмай қолса зарда қилмасдан қилдиришингиз мумкин. Ёки унга қўллаб қувватлаётганингизни ,сиз у тараф эканингизни, хато қилиш айб эмаслиги балки ҳаракат қилиб кўравериш кераклигини билдириб турувчи ҳис ҳаяжонли гаплар билан ўргатишингиз мумкин. Кўриниб турибдики сизларда кўпроқ талаб қилиш орқали тарбия қилмоқдасиз.

Илм ўргатишдан аввал болада ўша илмга муҳаббат уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади. Аввал Аллоҳ ва Унинг Расули ҳақида осон тилда маълумотлар беринг ва муҳаббат уйғотишга шароит яратиб беринг, сўнг Аллоҳнинг исмларидан ёдлатишни бошланг . Сўнг қисқа сураларни ўргатсаниз болангизни олиши осон бўлади.

Масаланинг яна бир томони фарзандингиз сизнинг кўзларингизда ,сўзларингизда, қилаётган ишларингизда муҳаббатни кўрсин. Инсон мияси шундай тузилган эканки, у кўрганини қабул қилиши тез ва осон экан. Ўзингиз китоб ўқий олмасангиз болангизга ўргатолмаслигингиз, ўзингиз илм олмасангиз болангизни мажбурлолмаслигингиз каби...