Динда саволим бор

17:27 / 21.04.2020 | Лола | 544
Ассалому алайкум! Икки укам бор. Топишлари яхши. “Опа бу йил сизни дадам билан бирга умра зиёратига жўнатмоқчимиз”, дейишябди. Турмуш ўртоғим бормасидан олдин, ўғлимни уйлантирмай туриб борсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз рухсат берса, боришингиз жоиз.  Умрага бориш учун турмуш ўртоғингиз сиздан аввал бориши ва ўғлингиз уйланиши шарт қилинмаган.  Валлоҳу аълам!