Ваъда тўғрисида

03:14 / 13.04.2020 | Robiya | 3052

Ассалому алайкум! Ёшим 16 да. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз, Қуръон ўқийман. Ўзимга ўзим хар доим уни қилмайман буни қилмайман деб ваъда бераман, лекин устидан чиқолмайман. Қуръон тафсирини ҳам ўқийман, аммо қалбим тез ўзгариб қолади. Гоҳ илмга берилиб кетаман, гоҳ  чалғиб қалбим оммавий ҳаётга бурилади. Мусиқа эшитиш гуноҳлигини биламан. Аммо баъзида эшитгим келади ва эшитиб юбораман. Тез ўзгарувчанман. Сингилларимга ҳам яхши гапирмайман, баъзида қўл кўтариб юбораман. Кўчада яхши хулқда юраман, уйда эса бунинг акси бўлади. Ўзимни ўзим ҳеч тушуна олмаяпман. Баъзида гуноҳ ишлигини билсам ҳам қўл уриб қўяман.  Қандай қилиб бундай ёмон иллатдан қутулсам бўлади? Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом!  Сиз нафсингиз билан курашяпсизАслида инсоннинг бу оламга келишидан мақсади ҳам нафсни енгишдир. Асосийси бу йўлда тўхтаб қолмангШайтон васваса қилиб туриши ҳам сизнинг иймонингиз борлигидандирАйниқса уйда бир ўзингиз бўлганингизда зўраяётган эканУйга доимий Аллоҳнинг каломини қўйиб қўйингКўп-кўп истиғфор айтиш ва намозда Аллоҳдан иймонимизни мустаҳкамлаши ва нафсимизни енгишимизда мадад беришини сўраш керакКучли бўлингБарибир уддалай олмаяпман деб маҳзун бўлмангАксинча истиғфорда бардавом бўлсангиз иншаллоҳ аста секинлик билан ўнгланиб бораверасиз Валлоҳу аълам!