танлов

13:07 / 15 апрель | Dinora | 59

Ассалому алайкум! Мен кория олима ва мухаддиса булмокчиман.хозирда абитуриентман халкаро ислам академиясининг араб тили филологиясига кирмокчиман.бирок оилам бунга карши уларнинг фикрича у ерни Бали баланд мени кира олмас еканман яна у ерни тугатганимдан сунг яхши иш топаолмасаканман кайсидир манода улар келажагимдан хавотирда шунинг учун менга бошка университетларни тавсия килшяпти аммо мен бошка университетларни хохламайамйн. уларни айтаверган Гапидан гохида ичимдча шубха иккиланиш пайдо булади лекин мен ич чимдан ислом академисида укишни хохлайман. ердам беринг бундай вазиятдя кандай йул тутай уйдагиларимга кандай тушунтирай???

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Уйдагиларга ўзингизнинг орзу истакларингизни тушунтириш учун ич-ичингиздан уларга ижобий назар билан боқинг. Аввал хотиржам бўлиб олинг. Негаки сизда ич-ичингиздан ота-онангизга нисбатан адоватли ҳис бор. Бу эса уларни сизга нисбатан қатъий туриб олишларига янада кучлироқ ундайди. Шунинг учун ота-онангизнинг хизматларини чиройли бажариб, уларга нисбатан юмшоқ муомалада бўлиб туринг. Сўнгра ўтириб дастурхон атрофида ширинликлар баҳам кўрилгач ётиғи билан ҳоҳишларингизни тушунтиринг.  Валлоҳу аълам!