Хатми Қуръон савобини бағишлаш

10:22 / 27.04.2020 | Олияхон | 548
Ассалому алайкум! Хатми Қуръон савобини бағишлада раҳматлик ота- оналаримизга ва барча ўтган яқинларга деб дуо қилсак афзалми ёки бошқаларни айтмай туриб, фақат отамга, кейинги сафарида онамга дейиш афзалроқми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса ихтиёрий. Лекин манфаати кўпчиликка тегиш ниятида кўпчиликка бағишлаб, кўпни дуо қилган афзал.  Валлоҳу аълам!