– Ва алайкум ассалом! Зино гуноҳи кабира, бу сўзни ўз ўрнида ишлатиш керак. Ҳар нарсага зино сўзини ишлатиб бўлмайди. Зино деганда фақат беникоҳ жинсий алоқани тушунилади. Шунинг учун илтимос, бу сўзни ишлатишда эҳтиёт бўлинглар. Номаҳрамларнинг ёлғиз қолишлари ножоиз. Жуда зарурий бўлган гапларни гаплашишлари жоиз. Лекин шу гаплашиш ҳам ёлғиз ҳолатда бўлмаслиги керак. Ўша сиз айтган 2, 3 дақиқа 2, 3соатга айланиб кетиши мумкин. Шунга гаплашмаган дуруст. Яширин никоҳ ножоиз. Аянчли оқибатларини кўп кўраяпмиз. Никоҳ кўйлаги бошқа қавмларнинг кийими бўлмаслиги керак. Шунингдек, уни номаҳрамлар кўрмаслиги зарур. Ижарага олиш ихтиёрингиз. Аммо соддароқ бўлса ҳам ҳеч ким киймаган охорли либосни кийганингиз афзал. Валлоҳу аълам!