Намоз одоби ҳақида

22:21 / 27.04.2020 | Aqida Mahmudjanova | 483
Ассалому алайкум! Ёшим 19 да. Намоз ўқиётганимда жалса ҳолати пайтида оёғимни чап томондан чиқариб ўтираман. Китобларга қарасам аёллар оёқларини ўнг томонга чиқариб ўтирадилар дейилган экан. Мен қанча уринсам ҳам ўнг томонга чиқариб ўтиролмаяпман. Менинг ўқиётган намозимда бундай ҳолатда савобини камайтирадими? Менга қандай маслаҳат берардингиз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўнг томонга чиқариб ўтириш керак. Ўзингизни шунга ўргатинг. Намоздан бошқа пайтда ҳам шундай ўтиришни машқ қилинг.  Валлоҳу аълам!