Гинеколог маслах,ати

17:46 / 17 апрель | kamola95 | 104

Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. 1-фарзандимга х,омиладорман. Менда миопия яьни узок,ни яхши кўра олмаслик касаллиги бор.( кўра олмаслик даражаси -2). Шифокорим менга кесарево сечение орк,али тугиш яхши эканлиги лекин танловни ўзим беришимни маслах,ат бермок,да чунки табиий тугишда кўриш к,обилятим бундан х,ам ёмонлашиши мумкин экан. Лекин изланишим бўйича исломда кесерево тугишни ёк,ланмас экан. Жуда х,ам бошим к,отган илтимос шифокор сифатида ва дин томондан маслах,ат беринг!

Шифокор:

–Ва алайкум ассалам ва роҳматуллох,и ва баракатуҳ.
Шуни таькидлаб утишим керак-ки , юкори даражадаги миопия , яьни куриш уткирлиги -6 дп дан юкори булиши хомиладорларда Кессарево буйича тугрукни амалга оширишга курсатма була олмайди ! Бу СССР пайтидан Минздрав томонидан тасдикланган курсатма булган холос Ундан бери офтальмология сохасида катта ютукларга эришилди . Беморда операцияга курсатма бор - йуклигини аниклаш миопияни даражаси эмас ,балки куз тур пардасининг холатига караб белгиланади . Унда хам агар тур парданинг кучиши булса , Уни лазер коагуляцияси ердамида епиштириб , 35-37 хафталикда уни кайта бахолаб , коникарли бахоланса , бемор розилиги асосида операциямас балки физиологик тугрук тавсия килиниши мумкин. Асосийси тур пардада ПХРД периферик хориоретинал дистрофия булмаслиги ! Агар шу патология сизда аникланмаса куриш уткирлигингизни даражасига карамай узингиз физиологик тугрук билан тугишингиз мумкин . ПХРД ни каерда аниклаш мумкин ? Бу осон .Малакали офтальмологга учраб офтальмоскопияни утказдирасиз ,утказганда хам кузга корачикни кенгайтирадиган томчи томизиб , 30 мин утгач , куз тубини курилади , агар ПХРД сизда борлиги инкор килинса , хомиладорликни 35-37- хафтасида яна текширтирасиз , яна аникланмаса бехавотир операциясиз узингиз тугишингиз мумкин.  Кесарево буйича тугрук асоратлари табиий тугрук асоратларидан анча мунча куплигиниям унутманг.
Аллох, осон килсин , эсон- омон , икки жон омонлигида фарзандингизни багрингизга олволинг!

Ислом енгиллик дини ! У агар курсатма булган холатда даво усулларини куллашни маьн этмайди , оператив даво хам керакли пайтда кулланилиши бемор хаетини саклаб колинишига сабаб булади .Шундай экан унга курсатма буйича мурожаат килиш исломга зид иш эмас деб хисоблайман .