Тилни тийиш

07:22 / 18.04.2020 | Sumayyaxon | 532

Ассалому алайкум! Ман табиатан жуда хушчақчақ ва сергапман, кўп куламан. Бу одатимни меъёрга келтиришга кўп ҳаракат қилдим лекин уддалай олмадим. Кам гапиришни ва меъёридан ортиқ кулмасликни ўрганиб олгунимча рамазон ойида ота-онамдан бошқа қолган ҳаммага фақат қоғоз-ручка орқали гапирсам қолганларни ҳаққига ҳиёнат қилган бўлмайманми шу тилим кўп балоларга сабаб бўляпти.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилиш бутунлай бошқа нарса. Гаплашмаслик керак эмас дегани ҳам нотўғри. Салом алик қилиб табассум қилиб ўтиришингизнинг ўзи етарли. Чунки кўп гапирган инсоннинг на қўлида ва на ҳаётида барака топиши қийин. Ҳамда психология томонидан қараладиган бўлса кўп гапирган инсоннинг энергияси ўша жараён учун кетиб қолиб бошқа хайрли ишларга кучи, қуввати етмай қолади. Ручка-қоғоз қилиш шарт эмас. Қўлингизда тасбеҳ бўлса шунинг ўзи етарли. Зикр қилиб юрсангиз бемаъни гапларга вақт ҳам имкон ҳам етмай қолади. Ўзингиз учун нималарни зикр қилишингизни режалаштириб қўйсангиз ҳаёлингиз шу билан банд бўлиб, гапларга ҳам аралашгингиз келмай қолади.  Валлоҳу аълам!