Ассалому алайкум! Қариндош бўлган номаҳрамларга масалан тоға, амаки ва холаларнинг ўғилларига ҳам қараб бўлмайдими? Эндигина шу турдаги қариндошларим билан қўл бериб кўришишни тўхтатдим. Баъзи ўғил бола қариндошларим мендан кичкина (7-, 8-синф). Уларга ҳам қарашим мумкин эмасми? 22 ёшли қиз боламан. Улардан ҳам кўзимни олиб қочишим керакми? Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Улар номаҳрам бўлганидан кейин уларга номаҳрам муносабатидан бўласиз албатта. Тегинилмайди, қаралмайди ва авратлар беркитилади. Валлоҳу аълам!