Илгирлик ҳақида

02:01 / 28.04.2020 | Sobirova Nodira | 3746
Ассалому алайкум! Яқин кунлардан бери томоғимга нимадир тиқилгандек бўлади. Буни баъзи танишларимга айтганимда бу иссиқ совуқдан бўлади. Буни илгир деган одамга борса томоғдан ўша нарсани олиб ташлар экан. Динимизда бу нарсага қандай қаралади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илгирлик иссиқ-совуқ мақсадида бўлса ножоиз. Чунки иссиқ-совуқнинг ўзи ножоиз ва бу ишда кўпинча ёлғон иштирок этади. Аммо муолажа мақсадида илгирлик қилса бу жоиз. Чунки баъзан ҳаво йўлига бирор кичик нарса тиқилиб қолади. Илгир буни пуфлаб чиқариб юборади. Бу ҳолат кўпинча болаларда бўлади, улар писта пўчоғи каби нарсани ютиб юбориб ёки бурнига тиқволиб, илгирлар чиқариб ташлаганининг кўп гувоҳи бўлинган. Бунда ҳақиқатда зарарни даф қилиш бор.  Валлоҳу аълам!