Ассалому алайкум! 1)Таҳорат олаётганда ел чиқса, бурундан қон оқса, бирон-бир яраси қонаб кетса, тиш қонаса таҳорат олишни тўхтатиб, бошидан бошлаш керакми ёки давом эттиравериш керакми? 2)Бундай ҳолатда агар бошидан бошланса, мустаҳаб қилиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бундай ҳолатларда таҳоратни бошидан бошланади. Валлоҳу аълам!