Ассалому алайкум! “Умар ибн Хаттоб”, “Рисолат”, “Ҳақиқат байроқлари”, “Охирги халифа Абдулҳомид” каби фильмларни кўрса инсоннинг иймони зиёда бўлади. Бу фильмларни аёллар кўрса бўладими? Чунки кўп ролларни аёлларга номаҳрам бўлган эркаклар ижро этишади. Аёлларни кинодаги актёрларга кўзи тушса кўз зиноси бўлиб қолмайдими? Ёки бу одамнинг асли эмас ойнадаги акси каби бўлгани учун гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Айтганингиздек бу каби нарсаларни ибрат учун кўрилади. Аслида кўриш жоиз. Масала бу ерда одамнинг асли ёки ойнадаги аксида эмас. Ҳидоят ҳосил бўлиши ёки фитна бўлишидадир. Ўша суратлар аёл кишининг хаёлини бузса, у ердаги эркакларни кўриб ҳузур сеза бошласа, бундай ҳолатда дарров тийилиб, мазкур фильмларни кўришни тарк этиш керак. Валлоҳу аълам!