Ассалому алайкум! Бу йил 23 га кираман. Сал кам бир йилдан бери намоз ўқишни бошладим. Қазо намозларимни неча ёшдан бошлайман? Баъзи манбаларда қизларда балоғатга етиши, яъни ҳайз келишидан ҳисобланади қазо намози деб ўқидим. Лекин менда бу ҳолат кеч бошланган, яъни 15-16 ёшимдан бошланган. Шунда 15 ёшдан ҳисоблайманми?
– Ва алайкум ассалом! Қизболага тўққиз ёшидан эмас, балоғатга кирганидан кейин фарз бўлади. Балоғатга кириши эса, ҳайзи келишидир. https://savollar.muslimaat.uz/savol/145
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам.