Ассалому алайкум! Қуръонни неча киши бўлиб тақсимлаб хатм қилса савоби камаядими? Яъни бир киши хатм қилган савобни ололмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. бир киши ўзи хатм қилса, хатм қилган савобини олади. Бошқалар билан бўлишиб қилса, ўқигани миқдоричалик ва хатмда иштирок этганлик савобини олади. Валлоҳу аълам.