– Ва алайкум ассалом!
https://savollar.muslimaat.uz/savol/2909
https://savollar.muslimaat.uz/savol/145
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Фатавои оламгирия» китобида ёзилишича, агар ўқилаётган қазо намоз тайинли бўлмаса, тўртала ракъатида ҳам зам сура қилинади. Агар маълум намознинг қазоси ўқилаётган бўлса, тўрт ракъатли фарз намознинг фақат икки ракъатидагина зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.
Бир одамнинг ўқилмаган қарз намозлари бор. Аммо қайси ва қанча намозни қазо қилганини аниқ билмайди. Мана шу ҳолатда тайинли эмас ҳисобланади. Шунинг учун қазони нафл каби ўқийди ва ҳар ракъатига зам сура қўшади. Нафл намоз қазо намозларнинг ўрнини тўлдириб юборади. Аввалги икки ракъатгагина зам қилиб ўқиган намозлари фақат тўрт ракъат фарз ўрнига ўтиб, бошқаларига ўтмайди. Шу сабабдан ҳар ракъатга зам қўшилади. Аммо қачон, қайси ва қанча намозни қазо қилганини аниқ билса, мисол пешин ва хуфтоннинг фарзи каби, унда тўрт ракъатли намознинг аввалги икки ракъатига зам қўшади холос. Валлоҳу аълам.