Рўза тутиш

01:09 / 06.05.2020 | Dildoraxon | 549
Ассалому алайкум! 15-апрелда ҳайз кўрдим. 22-апрелда тоза бўлдим. Лекин рўзанинг 3-кунининг охирида ва бугун 4-кунида оз миқдорда оқ бенамоз билан аралашиб қон келиб қолди. Тутаётган рўзамни бузилишига сабаб бўлмайдими бу ҳолат?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.