Ассалому алайкум! Менда мавсумий аллергия касаллиги бор. Вақти-вақти билан бурним битиб нафас ололмай қоламан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг "Бемор рўзадорларга оид фатволар” да эълон қилинган овозли хабарларини каналингиз орқали эшитгандим. У ерда дори воситаларидан айримлари рўза тутган ҳолатда ҳам фойдаланиш мумкин деб айтилган. Бурним битиб қолганида спрей доридан фойдалансам тутган рўзам очиладими?
– Ва алайкум ассалом! Рўзани очадиган нарса бурун ёки оғиз орқали димоққа ва ошқозонга бирор нарса ўтишидир. Спрей сепилганда ҳам унинг мазаси томоғидан ўтса рўзаси очилади.(Одатда шундай бўлади ҳам). Шунинг учун спрей сепилганда ичкарига ўтади деб фатво берилган. Ўша спрейни бирон бир нарсага сепиб, кейин ўша сепилган нарса билан бурун ичига суртса ҳам бўлади ёки совунга ўхшаш мавжуд дорини бурнингиз тешигини атрофига суртиб, димоғингизни очишингиз жоиз. Валлоҳу аълам! Валлоҳу аълам!