Ассалому алайкум! Аёл киши гинеколог кўригига борса, муолажа юзасидан ва таҳлиллар учун ўз фаржини кўрсатишга мажбур бўлади. Шу ҳолатда шу аёлга ғусл вожибми? Ёки фақатгина таҳорот олиб, намозини давом эттирадими?
– Ва алайкум ассалом! Лаззатни ҳис қилмаса, ғусл вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!