Кесарча йўли билан туғиш

15:53 / 11.05.2020 | Husniya | 829
Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл тўлғоқ тутиб, дард чекса худди онадан туғилгандек пок, гуноҳлари мағфират қилинади деб эшитган эдим. Кесерва йўли билан фарзандини дунёга келтирсачи? Бунда ҳам гуноҳлари мағфират қилинадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Сиз фарзанд дунёга келтирганингиздан кейин савоб олаверасиз. Шариатимиз бирор жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф қилмайди. Шунингдек, инсон ҳаёти муҳофазаси шариатимиз мақсадларидан асосийсидир. Ҳеч қаерда тўлғоқ дардини чекиши шарт деган гап йўқ. Ақлан оладиган бўлсак, бола учун тиғ тагига ётиш кичик ишми? Мўмин бандага тикон кирса ҳам гуноҳларига каффорот бўлади, ажрга эга бўлади. Балки биз жонимизни сақлашга буюрилганмиз. Шунга шифокорлар тавсиясига амал қилинг ва кўнглингиз хотиржам бўлсин. Эсон-мон бағрингизга босиб олинг. Валлоҳу аълам!

عن أنس رضي الله عنه، أن حاضنة إبراهيم ابن النبي صلى الله عليه وسلم: قالت: يا رسول الله تبشر الرجال بكل خير ولا تبشر النساء.... فقال: أفما ترضى إحداكن أنها إذا كانت حاملاً من زوجها وهو عنها راض أن لها مثل أجر في سبيل الله، فإذا أصابها الطلق لم يعلم أهل السماء وأهل الأرض ما أخفي لها من قرة أعين، فإذا أرضعت لم يخرج منها جرعة من لبنها ولم يمص منها مصة إلا كان لها بكل جرعة وبكل مصة حسنة، فإن أسهرها ليلة، كان لها مثل أجر سبعين رقبة تعتقهن في سبيل الله. رواه الطبراني في الأوسط

عن ابن عمر رضي الله عنهما، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: المرأة في حملها إلى وضعها إلى قضائها كالمرابط في سبيل الله فإذا ماتت فيما بين ذلك فلها أجر شهيد. رواه الطبراني

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳимнинг энагаси : “Ё Расулуллоҳ эркакларни барча яхшилик ила башоратлантирасиз, аёлларга башорат бермайсиз?”. У зот : “Сизларнинг бирингиз эри ундан рози бўлган ҳолда эридан ҳомиладор бўлса, унга Аллоҳнинг йўлидаги ажр баробарича(савоб) бўлишига рози бўлмайдими? Фарзанд туғса, осмон ва ер аҳли у аёл учун яшириб қўйилган кўз қувончи(қанчалигини) билолмайди. Қачонки эмизса, ундан чиққан ҳар бир сўрилган ва ютум сутга у аёл учун бир савоб бўлади. Агар (фарзанди туфайли) кечаси бедор бўлса, Аллоҳ йўлида етмишта қулни озод қилгани савоби баробарича унга бўлади” дедилар. Табароний ривояти. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар : “Аёл киши ҳомиладорлигидан туққунича, Аллоҳ йўлидаги муробит* кабидир. Агар ушбулар орасида вафот этса, унга шаҳиднинг ажри берилади”. Табароний ривояти. Муробит – Аллоҳ йўлида ватанининг сарҳадларини қўриқловчи. Валлоҳу аълам!