Назр рўзаси

01:43 / 12.05.2020 | Shahnoza | 655
Ассалому алайкум! Ёшим 50 дан ошди. Яқинда бошимга иш тушиб умримнинг охиригача душанба пайшанба кунлари рўза тутишликни назр қилдим. Аввалроқ қазо рўзаларимни тутишни ҳам бошлаб олгандим. 1. Қазо рўзаларим учун алоҳида, назр учун алоҳида рўза тутаманми ё шу назр қазога ҳам ўтадими? 2. Ҳайз кунларим бўлиб, соғлигим ёмон бўлиб тутолмай қолсам бошқа куни 1 кун тутиб бераманми ёки каффорати борми? 3. Сафарга чиқиб қолсам рўзамни қолдириб турсам бўладими ёки тутишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Хизматимиз шартига мувофиқ саволлар биттадан берилади.

Ва алайкум ассалом. Қазо бошқа, назр бошқа. Шу сабаб тутган назрларингиз қазо ўрнига ўтмайди. Ёки аксинга, қазолар билан назрни адо эта олмайсиз. Ҳар иккисини алоҳида тутиш керак. Валлоҳу аълам.