Ойна

01:43 / 12.05.2020 | Nafis | 581
Ассалому алайкум! Бир танишим намоз ўқиётганида ҳам хонадаги ойналарга бирор нарса ёпиб қўярди ёки тескари қилиб қўярди. Ухлаётганида ҳам худди шундай. Ҳозирги ётоқхоналарда ойнали мебеллар жуда кўп. Шкаф эшигининг ҳаммаси ойнадан иборат бўлганлар ҳам бор. Ўша танишим қилаётган иш тўғрими? Агар тўғри бўлса биз мебелларнинг устига ҳар куни нарса ёпиб қўйишимиз керакми? Жавоб учун раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!