Ассалому алайкум! Уйда ота-онамнинг нарсаларини (масалан аямларнинг косметика, дафтар ёки ручка ва хоказоларни аямлардан) сўрамай олсам бўадими? Ҳадеб сўрайверганим учун аямларнинг жаҳллари чиқяпти, хадеб сўрайверма деб... Бу ҳолатда нима килай?
– Ва алайкум ассалом! Истасангиз, баъзи нарсаларга умумий изн олиб қўйсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!