Болани намозга қизиқтириш

04:16 / 13.05.2020 | Шахноза | 577

Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман. Ўғлим менга қараб у ҳам намоз ўргатинг, мен ҳам ўқий дейди. Ёши 7 да. Қўлига китобни бериб кўрсатаман, шу сураларни ёдлагин, кейин бирга ўқиймиз десам, ўйинқароқлиги сабабми дарҳол «бошим оғриди, кейин ўрганаман», деб қочиб кетади. Бошида мен билан саждада ўтириб турарди. Ҳозир келмай қўйди. Нима маслаҳат берасиз?

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш болада Аллоҳга, илмга муҳаббатини ошириш билан бўлади. Кичик суралардан бошлаб ёдлатинг. Китобни бериб қўйсангиз унга қийин туюлиши мумкин. Интернетда ёш болалар ижросидаги суралар бор. Шуларни қўйиб эшитиб юриш ҳам натижали бӯлади Иншааллаҳ. Валлоҳу аълам!