Китоб ёзиш

14:56 / 12 май | Гузалхон | 80
Ассалому алайкум! Китоб ёзмоқчиман( корейс тилини ўргатадиган китоб), бошлаб ҳам қўйдим. Лекин диалог ёки сўзларни бераётканда инсонлар, жониворлар, овқатларни ва ҳоказоларни расмини қўймоқчи эдим. Ўзим чизмайман, лекин интернетдан олиб, сўз ёки диалогни олдига жонли нарсаларнинг расмини қўйсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Рухсат шарт қилинмаган расмлардан фойдаланишингиз жоиз.  Валлоҳу аълам!