Ассалому алайкум! Баъзи Ислом каналларида викторина ўйинлари ўтказилади. Уларда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида бўлган воқеълар ҳақида ҳам савол бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда мен жавобни нотўғри айтсам ёки айтган сўзларини ҳам мисол учун нотўғри белгиласам, гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қасддан хато айтиш гуноҳ. Аммо ноқасд хато қилиб қўйса, ҳечқиси йўқ. Валлоҳу аълам!