Ўғриликми ёки эҳсон?

09:43 / 14.05.2020 | Maxmuda | 619
Ассалому алайкум! Онам қўшни хонадондан , ўрта ҳол оиладан бой хонадонга келин бўлиб тушган. Эсимни таниганимдан бери, ҳар хил нарсалар (пул, озиқ-овқат, кийим-кечакларни) ўғринча, беркитиб чиқариб юборади. Гап шундаки, улар ҳам таб тортмасдан берган нарсаларни олишади ва яна сўрашади. Онамга гуноҳлигини тушунтирсам, мендан хафа бўлади. Ҳар хил тушунтириб кўрдим, ҳадислардан ўқиб бердим фойдаси бўлмади. Бу ҳолатда қандай йўл тутганим маъқул? Онам мендан рози бўлиши учун нима қилишим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буни нотўғри эканини айтишда давом этинг, гарчи онангиз норози бўлса ҳам. Ноҳақ норози бўлиши ўтмайди.  Валлоҳу аълам!