Ойна

23:42 / 13.05.2020 | Ozoda | 1035
Ассалому алайкум! Намоз ўқийдигон хонамда қибла томонда катта шкаф бор. Ўртасида ойнаси бор. Ўша хонада намоз ўқисам бўладими? Шкафга китоблар ҳам қўйилган. Ойнага қараб намоз ўқиса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўша хонада намоз ўқиш жоиз. Кўнгил хотиржамлиги учун ойнасиз қисмига юзланиб ўқинг. Валлоҳу аълам!