– Ва алайкум ассалом!
САВОЛ: Ҳайз қони неча хил рангда бўлади?
ЖАВОБ: Ҳайз қони олти хил рангда бўлади. «Ҳайз олти рангдан бирида бўлади: қора, қизил, сариқ, лойқа ранг, яшил, тупроқ ранг. «Ниҳоя»да шундай келтирилган.
САВОЛ: Бундан ташқари, аёллардан оқ рангдаги суюқлик ҳам келади. У ҳам қон ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Ҳайздан кейин келадиган оқ суюқлик ҳайз тўхтаганининг аломати ҳисобланиб, у ҳайз деб ҳукм қилинмайди. «Ҳайз кунларида аёл киши токи соф оқ нарсани кўргунича қизил, сариқ, лойқа рангли нарсани кўрса, ҳайз саналади».
Покликнинг қисмлари
САВОЛ: Поклик неча қисмга бўлинади ва улар қайсилар?
ЖАВОБ: Поклик икки қисмга бўлинади: тўлиқ ва нуқсонли поклик. Тўлиқ поклик – ўн беш кун ёки ундан ортиқ бўлган покликдир. Нуқсонли поклик – тўлиқ покликдан оз, яъни ўн беш кундан оз покликдир.
САВОЛ: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати қанча бўлади?
ЖАВОБ: Икки ҳайз ўртасидаги поклик муддати ўн беш кун бўлиб, кўпининг чегараси йўқ. «Покликнинг энг ози ўн беш кун бўлиб, кўпининг чегараси йўқ. Ҳатто у бир ёки икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Маълум бир муддат билан белгиланмайди. Лекин қон тўхтамай давом этса, поклик муддати белгиланади».
(“Аёл мўътабар” китобидан)
Валлоҳу аълам!