Ассалому алайкум! Оилада эр “эшикдан чиқсанг талоқсан, кетавер яшамайман, кет чарчадим” деган сўзлари талоқ тушишига сабаб бўлади дейилган, аммо шундай ҳолат бир неча бор такрорланган бўлсаю эр-хотин яна ярашиб яшаб юришган бўлса бу ҳолатда хотин эрга ҳалолми ва туғиладиган фарзандлар ҳалол ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай масалалар ёзишиш билан ечилмайди. Қози ёки имом ҳузурида икки томон ҳозир бўлиб масала кўриб чиқилади. Валлоҳу аълам!