Йигит ва қизнинг никоҳланиши

01:38 / 19.05.2020 | Zarnigor | 1069
Ассалому алайкум! Дугонам унаштирилган йигити билан олдиндан никоҳ ўқитиб қўйишмоқчи. Сабаби учрашиб юрганларида зино қилиб қўймасликлари учун. Тўйлари бўлишига 8 ой вақт бор. Улар бир кишидан маслаҳат сўрашса “никоҳ ўқигандан сўнг 15 кундан ичида эр-хотинлик муносабатида бўлмаса, 15 кундан сўнг талоқ тушади” дебди. Бу гап тўғрими? Улар бу ҳолатда нима қилишлари керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишининг айтгани тўғри эмас. Шаръий никоҳдан кейин истаган пайтда бирга яшашни бошлашлари жоиз. Аммо биз олдиндан никоҳ ўқитишни ҳам, гаплашиб юришни ҳам тавсия қилмаймиз. Сабаби бундай гаплашиб юришлар оқибатида ёшлар орасида низо чиқиб тўйгача етиб бормаслик ҳолатлари кўп бўляпти. Айниқса никоҳ ўқитилгандан кейин тўйгача жимоъ бўлиб, қиздан йигит айниб қолиб тўй қилмай ташлаб кетиши ҳам кўп учраяпти.  Валлоҳу аълам!