Пешинни кечроқ ўқиш

23:26 / 20.05.2020 | Nilufar | 574
Ассалому алайкум! Ишдан соат 3 ларда қайтаман. Ишдан келиб, кечки овқатни тайёрлаб қўйиб пешинни соат 4 ёки 4-30 ларда ўқисам аср (5 30) да хато бўлмайдими? Соат 5 да болаларимни боғчадан олиб келишим керак. Кечроқ ўқишимнинг яна бир сабаби, таҳоратда мустаҳкам эмасман. Таҳоратим асрга ҳам етсин дейман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешин ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Аммо намозни эртароқ ўқиган афзал.  Валлоҳу аълам!