Ассалому алайкум! Сал кам 3 ёшлик бола ҳали ҳам гапирмайди. Биз уни докторларга кўрсатдик, лекин ҳеч қандай муаммо чиқмади, болангиз соғлом дейишди. Фарзандим бувисиникига ёки меҳмонлар келганда уни олдиларига чақиришса ёки у билан саломлашмоқчи бўлишса у ерга ётиб олади, бақириб йиғлиди, ҳеч кимми ўзига яқинлаштирмайди. Боланинг тили яхши чиқиши учун қайси сураларни ва дуоларни ўқиш керак. Бу қилаётган ҳолатини қандай тузатсак бўлади? Раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизнинг кунлик режимига эътибор беринг. Бош ва елкаларини силаб эрта ухлатишни одат қилинг. Ўзингиз ҳам қаттиқ гапирманг, асабийлашганингизни бола кўрмасин. Бу унинг руҳиятига салбий таъсир қилиши аниқ. Шифокорлар болани соғлом деган бўлса, ин шаа Аллоҳ 4 ёшгача гапириб кетади, хавотирга ўрин йўқ. Унгача сиз Қуръони карим сураларини ўқиб, дам солиб юринг. Қуръон, намоз ўқилгандаги ,айниқса, ,,Таҳажжуд"намози саждасидаги дуолар ижобатдир. Аллоҳдан яхши ниятлар қилиб дуо қилишдан чарчаманг.
Валлоҳу аълам!